Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Россия ва АҚШ ўртасидаги низо ҳақида гапирди
Россия ва АҚШ ўртасидаги низо жаҳон ҳамжамиятига керак эмас. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш маълум қилди.
«Жаҳон АҚШ ва Россия каби катта, кучли ҳамда муҳим мамлакатлар ўзаро низога киришишларига йўл қўйиши керак эмас», - дея Гутеррешнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги муносабатлар «мураккаб» бўлиб, кўплаб муаммоларга эга.
«Бироқ, мен шунга ишонаманки, жаҳондаги тинчлик ва хавфсизлик кўп жиҳатдан шу икки давлат имкониятларига боғлиқдир, улар ўзаро самарали мулоқотда бўлиши ва ҳамда қатор соҳаларда ўзаро тушунишга эришиши керак», - дея аниқлик киритди БМТ бош котиби.
Аввалроқ Buzzfeed портали Путин Трампга муносабатларни яхшилаш бўйича таклиф билан чиққани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
23:04 / 27.04.2026
«Ҳокимият - бу оғир меҳнат» – Путин Солженициннинг сўзларини эслатди
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
17:40 / 27.04.2026
“Россия жамиятида урушга нисбатан чарчоқ ортиб боряпти” — сиёсатшунос
08:51 / 27.04.2026