Жамият | 19:09 / 13.09.2017
30202
2 дақиқада ўқилади

Ёқани “безаган” тилла

Фото: Д

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош қилишди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Андижон вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

“Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали  қўшни давлатдан кириб келаётган хорижий фуқаро З.Т.нинг божхоначилар қаршисида безовталаниши бежиз эмас экан. 

Ушбу аёл белгиланган тартибда ва холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 31 дона тилла тақинчоқларни олиб киришга урингани фош бўлди.

Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу аёл узук ва сирғаларни кўйлагининг ёқаси остига яширинча тикиб қўйган, шунингдек. 1 дона занжирни кўйлагининг узун енги остидан билагига ўраб олган экан. Шу тариқа З.Т. қиймати салкам 23 млн. сўмлик 114,6 гр. тиллаларни ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси худудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Мавзуга оид