Спорт | 18:16 / 13.09.2017
5466
1 дақиқада ўқилади

Германияда муҳим ислоҳотни муҳокама қилишмоқда

Фото: Bild

Немис футбол лигаси президенти Райнхар Раубалль ёзги трансферлар вақтини қисқартириш бўйича режалари ҳақида ўртоқлашди.

«Мен бундеслига ижро қўмитасига трансфер вақтини қисқартириш бўйича талабнома юбормоқчиман.

Бу йилги трансфер вақтида ташқи ва ички трансферларда беқарорликлар кузатилди. Бунга тезда барҳам беришимиз керак», – деган Раубалль.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Англия ва Италияда трансферлар ойнаси вақтини қисқартириш, уларни чемпионат ўйинлари бошлангунига қадар якунлаш масаласии қўллаб-қувватланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид