Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия бош вазири Мьянмадаги воқеаларни геноцид деб атади
Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Мьянмадаги роҳингя мусулмонлари билан боғлиқ вазиятни “геноцид ва этник тозалаш” деб атади. Channel NewsAsia телеканалининг хабар беришича, ҳукумат раҳбари бу ҳақда Вашингтондаги стратегик ва халқаро тадқиқотлар Марказидаги нутқи давомида маълум қилган.
"Уларга қарши содир этилаётган ваҳшиёна жиноятларни геноцид ёки этник тозалаш, деб аташ мумкин", - дея таъкидлаб ўтди у. Унинг сўзларига кўра, "жаҳон ҳамжамияти у ерда юз бераётган ҳодисаларга эътиборсизлик билан муносабатда бўлиши мумкин эмас".
Бош вазирнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп билан роҳингя мусулмонлари муаммосини муҳокама қилган. Трамп, Нажибнинг аниқлик киритишича, "Малайзия ҳукумати ташвишига шерик бўлган". "Албатта, мен Америка ҳукумати айнан нима қилиши мумкинлигини айта олмайман, бироқ Вашингтонда Мьянмада истиқомат қилувчиларга гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида аниқ позиция бор", - дея таъкидлаб ўтган бош вазир.
Аввалроқ Малайзия ҳукумати вакили Мьянмадан жаҳон ҳамжамияти эътирозига қулоқ тутишни талаб қилганди.
Мавзуга оид
21:08 / 09.06.2026
Дунёда можаролар сони Иккинчи жаҳон урушидан бери энг юқори даражага кўтарилди — тадқиқот
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026