Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буффонда учта йўл бор
Фото: Getty Images
«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон учун 2017/18 йилги мавсум катта эҳтимол билан унинг фаолиятидаги сўнгиси бўлади. Унда келажаги борасида бир қанча вариантлар пайдо бўлган, дея хабар бермоқда Tuttosport.
Манба берган хабарга кўра, мавсум якунига етгач, 39 ёшли италиялик футболчи ҳозирги клубида, Италия футбол федерацияси ёки ФИФАда иш бошлаши мумкин. Агар Буффон «Ювентус» структурасида қоладиган бўлса, клуб директорлар кенгашидаги лавозимлардан бирини эгаллайди. Италия футбол Федерация миллий терма жамоанинг ташкилий масалалари бўйича лавозимга тайинлашни истаётган бўлса, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Жанлуиджини футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари сифатида таклиф қилган.
Бундан ташқари Буффонда фаолиятини MLS — АҚШ чемпионатида давом эттириш имконияти ҳам мавжуд. Шимолий Америка клублари ичида унга қизиқаётганлар орасида Буффоннинг собиқ жамоадоши Андреа Пирло тўп сураётган «Нью-Йорк Сити жамоаси номи ҳам тилга олинган.
Мавзуга оид
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024