Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт КХДР элчисидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди
Фото: AFP
Кувайт Шимолий Корея элчисидан амирликни тарк этишни талаб қилди. Бунга Пхеньяннинг янги ракетани ишга туширгани сабаб бўлган. "Ал-Анбаа" газетаси мамлакат ТИВдаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Жума куни Шимолий Корея навбатдаги ракета синовини амалга оширди. КХДР ракетаси Япония ҳудудидан ўтиб, Эримодан Хоккайдогача бўлган масофанинг 2,2 мингинчи километрида тушган. Ракета парвозининг узунлиги - 3,7 минг километрни, баландлиги эса - 800 километрни ташкил қилди.
Манбага кўра, Кувайт БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2123-резолюциясига мувофиқ, КХДРнинг олтинчи ракета синовига жавобан Шимолий Кореянинг амирликдаги дипломатик ваколатхоналари даражасини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган ва фақат дипмиссия раҳбари вазифасини бажарувчи ҳамда яна уч дипломатни мамлакатда қолдирган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши август ва сентябрь ойларида КХДРга қарши санкцияларни кучайтирувчи резолюцияларни қабул қилган. Бу резолюциялар КХДРда давом этиб келаётган ракета ва ядровий синовларга жавоб ҳисобланади.
Кувайт ТИВдаги манбаларнинг таъкидлашича, КХДР элчихонаси дипломатлар сонининг тўрт кишигача қисқаришидан хабардор қилинган. Шимолий Корея элчиси сентябрь ойининг охирига қадар қатор дипломатлар билан мамлакатни тарк этишини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
18:07 / 27.11.2025