Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ ходимига пора бермоқчи бўлган фермер хўжалиги иш юритувчиси ушланди (видео)
Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлими томонидан ҳудудда фаолият кўрсатаётган “Қурбонов Қосим” фермер хўжалигининг электр энергиясидан фойдаланиш аҳволи ўрганилганда, фермер хўжалиги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 58 миллион сўмдан зиёд зарар етказгани аниқланиб, ҳужжатлаштирилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали сайтида хабар берилди.
Йиллар давомида ўзига тегишли товуқчилик фермасини ишлатиш учун электр энергиясидан ўғринча фойдаланган фермер хўжалиги иш юритувчиси А.Қ. сири очилгач, етказилган зарарни қоплашдан бош тортиб, “ёпиғлик қозонни очмаслик” учун МИБ ходимига пора таклиф қилади.
У жорий йилнинг 13 сентябрь куни 1200 АҚШ доллари миқдорида пора бераётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026