Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент таълим муассасаларида диний-маърифий суҳбатлар йўлга қўйилди
Тошкент шаҳридаги барча имом-хатиблар янги ўқув йилидан бошлаб шаҳардаги барча таълим муассасалар, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида бир ойда бир марта “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида диний-маърифий мавзуларда учрашувлар ўтказишни бошлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабар қилмоқда.
Ушбу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларга мусаффо исломни етказиш, дунёдаги ягона нажот илму-маърифатнинг инсониятга зарурати, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, “оммавий маданият” кўринишидаги миллий ўзлигимиз, турмуш ва ҳаёт тарзимизга мутлақо зид бўлган кийиниш ва хулқ-атвор кўринишларидан қайтариш, ёшларга қаратилган турли таҳдидлар, диний ақидапарастликка йўналтирилган таълимотларидан огоҳ этишдир.
Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026