09:22 / 20.09.2017
13705

Трамп Қатарга талаб қўйди

Фото: РИА «Новости»

АҚШ президенти Дональд Трамп Қатар амири Тамим Ал Таний билан учрашувда Қатар терроризмни молиялаштириш билан курашда қўшимча қадамлар қўйиши кераклигини талаб қилди. 

"Президент Қатар АҚШ ва ушбу давлатнинг терроризмга қарши ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги икки томонлама меморандумни амалга оширишда анча яхши натижаларга эришганини тан олди ҳамда Ар-Риёддаги саммит (араб давлатлари ва АҚШ) мажбуриятларига мос келиш учун қўшимча қадамлар қўйилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу террорчилар учун молиялаштиришни тўсиб қўйиш, экстремистик мафкурага қарши туриш ва террорчилик гуруҳларини тор-мор келтириш учун керак", - дейилади Оқ уй баёнотида.

Шунингдек, учрашувда Қатарнинг араб давлатлари билан зиддияти ва “минтақада АҚШ шериклари ўртасида бирдамликни тиклаш” масаласи муҳокама қилинган. Бундан ташқари, етакчилар ўзаро сармоялар ва икки томонлама ҳамкорликни тилга олиб ўтишган.

Top