Спорт | 00:42 / 24.09.2017
5568
1 дақиқада ўқилади

Бундеслига. «Боруссия» бошқа «Боруссия»ни тор-мор келтириб, пешқадамликка қайтди

Германия бундеслигасининг 6-туридан ўрин олган қизиқарли учрашувлардан бири Дортмундда бўлиб ўтди ва унда икки «Боруссия» ўзаро куч синашди.

Максимилиан Филипнинг дубли, Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ҳет-трики ва Юлиан Вайгл томонидан киритилган голга Ларс Штиндль биргина гол билан жавоб қайтарди.

Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия» 6 учрашувда 16 очко тўплаб, яна турнир пешқадами бўлиб олди. Мёнгхенгладбахликлар эса 8 очко илан 9-поғонани банд этиб турибди.

Германия бундеслигаси, 6-тур

Боруссия Д – Боруссия М 6:1 (3:0)

Голлар: Филипп (28, 38), Обамеянг (45, 49, 62) Обамеянг, Вайгль (79) – Штиндль (66).
Боруссия Д: Бюрки, Папастатопулос (Бартра, 83), Толян, Пишчек (Загаду, 70), Топрак, Гетце, Вайгль, Пулишич (Кагава, 64), Дауд, Филипп, Обамеянг.
Боруссия М: Зиппель, Гинтер, Вендт, Эльведи, Вестергор, Жонсон (Ҳеррманн, 72), Крамер (Ҳофманн, 75), Закария, Азар, Штиндль, Раффаэл (Кюизанс, 61).
Огоҳлантириш: Эльведи (58).

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид