10:00 / 24.09.2017
9614

WBO чемпиони Жозеф Паркер Хьюи Фьюрини мағлуб этди

Фото: Nick Potts/PA

Янги зеландиялик Жозеф Паркер Манчестер шаҳрида мағлуб бўлмаган оғир вазнлилар жангида британиялик Хьюи Фьюрини мағлуб этди. Жангга WBO’нинг мунтазам чемпиони унвони қўйилганди. Жанг 12 раунд давом этгач, ҳакамлар ғалабани амалдаги чемпион Паркерга беришди. Жанг 114:114, 118:110, 118:110 ҳисобида якунланди, деб хабар бермоқда boxing-mma.com.

Фото: Alex Livesey/Getty 

Паркер бутун раундлар давомида ринг марказини эгаллаб, тажовузкорона ҳаракат қилди, кўпроқ зарбалар берди ва аниқроқ бўлди. Фьюри эса рақибига ора-орада бир-иккита зарбалар бериб, қочишдан бўлак нарса қила олмади. Тайсон Фьюрининг укаси чемпионлик камарини ютиш учун арзирли ҳеч нарса қилмай, фаолиятидаги биринчи мағлубиятни тотди.

Фото: Twitter

25 ёшли Паркер 24-ғалабага эришди, 23 ёшли Фьюри эса 20 та ғалабадан кейин биринчи мағлубиятга учради.

Таъкидлаш жоизки, жангдан олдин вазн ўлчаш вақтида Фьюри жанжал чиқарган.

Фото: Nick Potts/PA

Бокс мухлисларини яқин ойларда ўта оғир вазн тоифасида яна иккита катта жанг кутмоқда. Улардан бирида WBA, IBF чемпионлик унвонлари ғолиби британиялик Энтони Жошуа октябрда болгариялик Кубрат Пулев билан, иккинчисида WBC чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер ноябрда кубалик Луис Ортис билан жанг қилади.

Фото: Andrew Couldridge/Reuters
Top