Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд собиқ бош вазири 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Фото: Reuters
Таиланд собиқ бош вазири Йинглак Чинават гуруч сотиб олиш бўйича давлат дастурини амалга оширишга масъулиятсизлик билан ёндашгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.
Мамлакат Олий суди уни гуруч сотиб олиш учун ажратилган сармоя схемасини нотўғри ишлатганликда айблади, бу Таиландга камида 8 миллиард долларга тушган.
Олий суд судьялари Йинглак сохталаштирилган битимлардан хабардор бўлганлигини таъкидлашди, бироқ у уларни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаган.
Август ойи охирларида ОАВ Таиланд собиқ бош вазири Сингапурга қочиб кетгани ҳақида хабар берганди.