Жаҳон | 10:46 / 27.09.2017
9287
1 дақиқада ўқилади

Трамп Саудия Арабистонини мақтади

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауднинг аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини тақдим этишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини ижобий баҳолади.

Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

«Трамп Саудия Арабистонининг ижобий қадамини маъқуллайди. У аёлларга автомобиль ҳайдаш имконини беради», - дея ёзади агентлик.

Аввалроқ Саудия Арабистонида аёлларга расман машина ҳайдашга рухсат берилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид