Иқтисодиёт | 09:27 / 28.09.2017
6430
2 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия швед автомобилсозлик компаниясига 880 миллион евролик жарима солди

Фото: Scania

Швециянинг Scania автомобилсозлик компанияси 880 млн евродан кўпроқ суммага жазоланди. Бундай қарорни компания Европа Иттифоқининг монополияга қарши санкцияларини бузганлиги ҳақидаги хулосага келиб, Еврокомиссия қабул қилди.

Еврокомиссиянинг сайтида маълум қилинишича, юк машиналари ишлаб чиқарувчи Scania 1997 йилдан 2011 йилгача 14 йил давомида яна бешта юк машинаси ишлаб чиқарувчи компаниялари билан тил бириктиришда иштирок этган. Бу компаниялар нархлар ва зарарли чиқиндиларни камайтиришга зарур бўлган янги технологиялар бўйича келишиб олишган.

Ушбу келишувда MAN, DAF, Daimler, Iveco ва Volvo/Renault компаниялари ҳам қатнашган. 2016 йил июлида бу компаниялар тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлишган, бироқ Scania бундай қилишдан бош тортганди.

Еврокомиссияда таъкидланишича, Scania ва қолган 5 компания Европада сотилувчи 10 та ўрта ва оғир турдаги юк машинасидан 9 тасини ишлаб чиқарадилар. Бу юк машиналари Европа иқтисодиётида жуда муҳим роль ўйнайди, деб таъкидланди Брюсселда. 

Мавзуга оид