Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокорларнинг малакасини оширишда чет эллик мутахассислар тажрибаси ўрганилади
Ўзбекистонда шифокорлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими тубдан ўзгарди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди ходимлари 27 сентябрь куни тиббий таълимни ислоҳ қилишга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилишди.
Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида интеграция пайдо бўлган, бугунги кунда улар хорижда юқори технологияли операцияларда иштирок этиш имконига эга бўлишмоқда.
Маълумотларга кўра, 2017 йилда 192 нафар тиббиёт ходими малака ошириш учун чет элларга юборилган. 300 нафарга яқин чет эллик мутахассис Ўзбекистонга келиб, маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказиши йўлга қўйилган. Бу йўналишда махсус фонд ҳам ташкил этилган.
Анжуманда қатор тиббий таълим муассасалари раҳбарлари хорижий сафарларда бўлиб, тегишли меморандумларни имзолашгани маълум қилинди. Жумладан, Тошкент давлат стоматология институти ректори Жанубий Кореяда бўлиб, ўз йўналиши бўйича меморандум имзолаб қайтгани таъкидланди.
Шунингдек, таниқли шифокор Лео Бокерия, профессор Давидовлар Ўзбекистонга келиб, бир неча жарроҳлик операцияларини ўтказишди. Буларнинг бари ўқув жараёнларига ўз таъсирини ўтказади, дея таъкидлашмоқда соғлиқни сақлаш тизими ходимлари.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Симуляция маркази ташкил қилиниши ҳақида хабар берилди. Бу борада Татаристон билан ҳамкорлик қилинади, зеро у ерда Симуляция маркази фаолияти яхши йўлга қўйилган.
28 сентябрь куни Брасс университети профессорининг ташрифи кутилмоқда. Профессор бир ой давомида Ўзбекистонда бўлади ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.
Тадбирда, шунингдек, илмий-педагогик кадрлар тизимига ҳам катта аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.
Шу ўринда савол туғилди: Чет эллик мутахассисларни жалб қилиш харажатлари давлат томонидан амалга ошириладими ёки ОТМ томониданми? Мутахассисларнинг жавобларига кўра, бу йўналишда янги фонд ташкил этилган, давлат томонидан муайян миқдордаги пул ажратилади (масалан, 2017 йилда давлат томонидан 3 миллиард доллар миқдоридаги пул ажратилди), бундан ташқари, ҳомий ташкилотлар бор - улар ҳам бу борада ёрдам кўрсатиб келади, харажатлар тиббиёт олий таълим муассасалари томонидан қопланмайди.
Мавзуга оид
13:22 / 20.02.2026
Ўзбекистоннинг шаҳар ва туман ҳокимлари Лондонда малака оширади
12:21 / 30.12.2025
Янги даволаш усули жорий этган шифокорларга бир марталик мукофот берилади
18:31 / 08.08.2025
Малака ошириш истагидаги шахсларга «касб ваучери» берилади
16:20 / 06.01.2025