Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GoPro HERO6: янги авлод экшн камераси
GoPro компанияси ҳар қандай шароитда фото ва видеога, сониясига 60 лавҳани 4K форматда тасвирга оладиган HERO6 Black янги авлод камерасини тақдим этди.
Ушбу сув ўтказмайдиган ихчам корпусдаги камера фаол спорт турлари ва мураккаб шароитлардаги лаҳзаларни тасвирга олади. Унинг корпуси 10 метргача сув остида ҳам чидамли.
GoPro компаниясининг маълум қилишича, янги камерада рангузатиш ва автоэкспозиция ишлаш тезлиги яхшиланган. Шунингдек, эндиликда, сенсорли дисплей ёрдамида картинкани яқинлаштириш мумкин, бироқ у оптик эмас, рақамли зум ҳисобланади.
Янги процессор туфайли камера тезроқ ишлайди ва сониясига 60 лаҳзалик видеони 4K-ўлчамда тасвирга олади. Hero6 сониясига 240 лаҳзалик секинлаштирилган Full HD тасвирга ҳам олиши мумкин.
Fusion
Бундан ташқари, GoPro ўзининг 360 даражали видеони суратга оладиган илк камерасини намойиш қилди. Унинг корпуси ҳам сувдан тўлиқ ҳимояланган.
Мавзуга оид
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
09:05 / 27.03.2026
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
08:45 / 26.02.2026
Мирободда мактаблар олди ва маҳалла кириш-чиқишларига камералар ўрнатилмоқда
12:43 / 10.09.2025