Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кетидан Жанубий Корея ҳам ICO’ни тақиқлади
Жанубий Кореянинг молиявий хизматлар бўйича комиссияси токенларни (ICO — initial coin offering) жойлаштиришнинг барча шакллари тақиқлангани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда CNBC. Жанубий Корея идорасининг фикрича, ICO орқали пул маблағларини жалб қилиш молиявий фирибгарлик хавфини оширади. Шунинг учун токенларни жойлаштиришнинг барча турлари тақиқланади. Идора, шунингдек, янги криптовалюталарни чиқаришда иштирок этаётган барча молия ташкилотлари ва шахсларга жарима қўлланилишини эълон қилди, ҳамда криптовалюталар савдосини назорат қилишни кучайтириш кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ, 4 сентябр куни Хитой Халқ банки ICO тақиқланганлигини эълон қилди ҳамда криптовалюталар токенларининг дастлабки жойлаштирилишини ноқонуний амалиёт, деб атади. Идора барча ICO’лар томонидан олиб борилган ишни дарҳол тўхтатиб қўйди ва келажакда жойлаштиришни амалга оширадиганларни жазолашга ваъда берди.
Initial Сoin Offering - маҳсулотни (хизматни) ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш мақсадида лойиҳалар ёки компаниялар учун молиялаштиришни жалб қилиш механизмидир. Инвестицияларни жалб қилиш криптовалютада (биткоин, эфир, лайткоин ва бошқалар) амалга оширилади. IPO’дан (акцияларни оммавий тарзда жойлаштириш) фарқли ўлароқ, токенларни жойлаштириш тартибга солинмайди: уни амалга ошириш учун деярли молиявий инвестициялар талаб қилинмайди, эмитент, аудиторлик ва IPO’га тегишли жараёнларга минимал талаблар йўқ.
2017 йилда ICO орқали 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб этилган. Бу ҳақда криптовалюта тўғрисидаги Forklog соҳавий нашри The Wall Street Journal’га асосан хабар берганди. Шу билан бирга, Smith+Crown агентлиги маълумотларига кўра, ICO учун фақатгина 102 миллион доллар жалб этилган. Бугунги кунда Filecoin (маълумотларни сақлаш учун марказий бўлмаган тармоқни ишлаб чиқиш) лойиҳаси токенларининг жойлаштирилиши энг йирик ICO бўлиб, унинг давомида 2017 йил август ойида 257 миллион доллар жалб этилган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026