09:58 / 30.09.2017
4492

Тяньаньмэнь майдонида ҳалок бўлган қаҳрамонларни ёдга олиш маросими ўтказилди

Фото: Fotolia / liondw

Хитойнинг миллий ва инқилобий курашидаги қаҳрамонларини ёдга олиш бўйича тантанали маросим Пекиндаги Тяньаньмэнь марказий майдонида шанба куни бўлиб ўтди. Унда ХХР раиси Си Цзиньпин, ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян ва давлатнинг бошқа юқори мартабали мулозимлари иштирок этди.

Ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотираси куни Хитойнинг энг ёш миллий байрами бўлиб, 2014 йил 30 сентябр куни таъсис этилган. Ҳар йили Хитой Халқ Республикаси Таълим куни арафасида, 1 октябрда мамлакатнинг асосий майдонида Миллий қаҳрамонлар ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтади.

Тяньаньмэнь майдонидаги тантанали маросимда фахрийлар, Коммунистик партиянинг юқори лавозимли аъзолари, ҳарбий амалдорлар, шунингдек, бу йили мамлакатдаги энг юқори ҳарбий мукофот - Биринчи Август (Баи) ордени билан тақдирланган ўн нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Мамлакатнинг асосий майдонида тўпланганлар Буюк юриш (1934-1936) иштирокчилари, шунингдек, Биринчи опиумли урушдан кейин (1840-1842) Хитой халқи миллий мустақиллиги, фаровонлиги ва осойишталиги учун жонларини фидо қилганларнинг хотирасини ёдга олдилар. Хитойда 20 миллионга яқин бундай қаҳрамонлар бор.

Top