Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МХХ Фарғона вилоятида гашиш контрабандасини тўхтатди
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қирғизистондан олиб ўтилаётган йирик партиядаги гиёҳванд модда контрабандасининг олдини олди.
Фарғона вилояти, Фарғона туманида ўтказилган оператив чора-тадбирлари давомида Қора янтоқ қишлоғида яшовчи Муродали Абдужабборов харидорга гиёҳванд моддаларни пуллаётган вақтида МХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
"Оператив гуруҳ М.Абдужабборовга тегишли "Тико" автомашинасини кўздан кечирганда олд ўриндиқнинг остида қатрон моддали ўзига хос ҳидга эга тугунни аниқлади ва гувоҳлар иштирокида уни тортиб олди", - дейди МХХ ходими.
Тергов олди чора-тадбирлари давомида маълум бўлишича, М.Абдужабборов мазкур моддани Қирғизистон фуқароси - қандайдир Эломондан олган ва уни давлат чегарасининг мураккаб участкалари орқали ноқонуний йўл билан Фарғона тумани ҳудудига олиб кетаётган бўлган.
Ўтказилган экспертиза натижасида тугунда умумий оғирлиги 4 килограмм 967 грамм гашиш бўлгани аниқланган.
МХХнинг тергов бўлими М.Абдужабборовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноий иш қўзғатди.
Мавзуга оид
11:44
Фарғона водийсида дорилар ва гиёҳванд моддаларнинг йирик партиялари мусодара қилинди
15:05 / 26.02.2026
Kun.uz танқидидан сўнг: машинада уч одамни уриб юборган фарғоналик аёлга нисбатан чиққан ҳукм ўзгарди
19:54 / 25.02.2026
Фарғона боғчаларида оммавий заҳарланиш: овқат етказиб берувчи фирма тендерсиз танланган, ким айбдор?
11:53 / 25.02.2026