00:21 / 05.10.2017
18017

БМТда ИШИД жангарилари Сурия ва Ироқни тарк этмоқчиликлари маълум қилинди

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Сурия ва Ироқни тарк этишга уринишмоқда ва ўз молиявий воситаларини бошқа ҳудудлар, жумладан Жанубий Шарқий Осиёга ўтказмоқдалар, деб айтди БМТ Хавфсизлик кенгашининг аксилтеррорчилик санкциялари қўмитаси раиси Қайрат Умаров.

"Хорижий террорчи жангарилар Ироқ ва Сурияни қочқинлар сифатида тарк этишга уринмоқда ва шу тариқа жаҳон ҳамжамиятига янги хавфлар туғдирмоқда", деб айтди 4 октябрда Краснодарда ўтган, хорижий давлатлар хавфсизлик органлари, махсус хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари – Россия Федерал хавфсизлик хизмати ҳамкорлари йиғилишида Умаров. 

БМТ Хавфсизлик кенгашининг ИШИДга қарши санкциялар қўмитасининг мониторинг гуруҳи маълумотларига кўра, Умаров "ИШИД Сурия ва Ироқдаги молиявий воситаларини ихтилоф ҳудудида ҳарбий мағлубиятга тайёрланиш ва ўз фаолиятини дунёнинг бошқа жойларида давом эттириш учун бошқа минтақаларга ўтказишга ҳаракат қилмоқда".  

Умаровнинг айтишича, ИШИД билан боғлиқ кучларнинг Афғонистонда ҳаддан зиёд кўплиги ва кучайтирилиши Афғонистон билан қаторда минтақа давлатлари, жумладан Марказий Осиё хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. 

"ИШИД томондан билдирилувчи глобал таҳдид янги шаклларни қабул қилиб, ўзгармоқда", деб ўз сўзларини ниҳоялаган Умаров.

Top