Жаҳон | 07:57 / 06.10.2017
21187
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ бошчилигидаги коалиция Башар Асад қўшинларига зарба берди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция жанговар самолётлари Башар Асад қўшинлари ва эронлик кўнгилли аскарлар карвонига зарба берди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги. 

Сурия озодлик армияси таркибига кирувчи гуруҳлардан бирининг вакили Саид Саифнинг айтишича, авиазарба Иордания чегараси яқинидаги АҚШнинг "Таниф" ҳарбий базасидан 13 км узоқликда жойлашган "Кабаб" лагери томон кетаётган ҳарбийларга берилган.

Таъкидланишича, зарба беришдан аввал коалиция авиацияси огоҳлантирувчи ўқ узган. Бироқ карвон йўлида давом этаверган.

"Бомбардимон оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор, қатта миқдорда ҳарбий техника йўқ қилинган", деб айтган Саиф.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид