Владимир фожиаси: поезд ўз йўлида давом этди

Фото: Владимир вилояти полицияси
Россиянинг Владимир вилоятидаги темир йўл кесишмасида автобус билан тўқнашиб кетган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган поезд ўз йўлида давом этди. Бу ҳақда РИА Новости минтақа губернатори матбуот котиби Рита Шляховага асосан хабар тарқатди.
6 октябрга ўтар кечаси Владимир вилоятининг Петушинск тумани Покровка станцияси яқинидаги темир йўл кесишмасида автобус ва "Санкт-Петербург — Нижний Новгород" йўналишидаги поезд тўқнашуви юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 19 киши ҳалок бўлган, шу жумладан ёш бола ҳам. Воқеа содир бўлгандан сўнг беш киши касалхонага ётқизилди, уларнинг тўрт нафари жонлантириш бўлимида.
"Транспорт департаменти директори маълумотига кўра, ЙТҲга учраган поезд йўлга чиққан. Поезд машинисти жабрланмади, кабина бироз зарар кўрди", - деган агентлик суҳбатдоши.
“Россия темир йўллари”дан таъкидлашларича, "Санкт-Петербург – Нижний Новгород" йўналишидаги 60-сонли поезд тергов ҳаракатлари тугаганидан сўнг, Москва вақти билан соат 10:47да ўз йўли бўйлаб давом этган. Поезднинг кечикиши 7 соату 6 дақиқани ташкил қилди. "Россия темир йўллари” диспетчерлар аппарати поезднинг жадвал бўйича кечикишини камайтириш учун барча ишни қилмоқда. Ҳозирги пайтда вагон-ресторанда йўловчилар учун иссиқ овқат ташкил этилган. Поезд йўловчилари, поезд ва локомотив бригадаси ЙТҲ оқибатида жабрланмади", - дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024