Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Воз кечилган» товарлар кимга берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 742-сон қарори билан Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Маълумот учун: давлат фойдасига воз кечиш — ваколатли шахс товардан воз кечадиган ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказадиган божхона режими.
Товарни мазкур божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан берилган рухсатнома асосида ваколатли шахснинг аризаси бўйича амалга оширилади. Кейин товарларни топшириш-қабул қилиш ва уларни сотиш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарлар:
• товарлар (озиқ-овқат шаклидаги) — «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси корхоналарига;
• қимматли қоғозлар — Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига;
• қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда ундан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг - Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига;
• бошқа товарлар — Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, ва ҳокимликларга аукцион ўтказиш тартибида реализация қилиш учун топширилади (тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар — тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан реализация қилинади).
Ҳужжат 25.09.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026