Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Москва вилоятида пенсионер 20 сония ичида 4та ЙТҲ содир этди
Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида кекса ёшли ҳайдовчи уйи ҳовлиси олдида 4та йўл-транспорт ҳодисаси келтириб чиқарди. Ушбу ҳолат камералар томонидан қайд қилинди. Видео "360" телеканали томондан YouTube’да жойлаштирилган.
Видеода ҳайдовчи ортга юра туриб Kia’га бориб урилганини, Kia эса ёнида турган Mercedes билан тўқнашиб кетганини кўриш мумкин. Шундан кейин пенсионер машинани тезлатиб, уй ёнида турган фургонни бориб урган.
Сўнгра эркак ҳовлини "бир айланиб чиқишга" қарор қилиб, йўлида яна бир машинага урилиб, охир-оқибат четда турган бошқа бир машинанинг орқасидан "зарба берган".
Телеканалнинг маълум қилишича, ушбу шахс бўлиб ўтган воқеани машинанинг газ ва тормоз тепкиларини чалкаштириб юборгани билан тушунтирган.
Мавзуга оид
13:30 / 08.02.2026
Ню Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026