10:50 / 09.10.2017
21480

Марс сиртида Ерда ҳаёт пайдо бўлишини тушунтирувчи «калит» топилди

© NASA / Tim Kopra

NASA астронавти Тимоти Копра томонидан ХКСдан туширилган Ер курраси кўриниши

Марсдаги гидротермал манбаларнинг топилиши «Ерда» ҳаёт пайдо бўлганини тушунтириш учун «калит» бўлиб хизмат қилиши мумкин. Америка космик идорасидагилар шундай дейишмоқда.

«Модомики биз ҳеч қачон Марсда ҳаёт борлигини исботлай олмасак ҳам, янги маълумотлар бизга Ерда ҳаёт пайдо бўлган муҳит ҳақида ҳикоя қилиб бера олади», — деди Ҳюстондаги NASA космик маркази ходими Пол Нилс.

Қадимда Марсдаги вулқонлар ва турғун сув ўша пайтда Ерда ҳам мавжуд бўлган шароитларни ҳосил қилишган, дейди Нилс.

Бу жараёнлар Қизил сайёрада 3,7 миллиард йиллар муқаддам рўй берган. Айнан шу пайт Ерда ҳаёт пайдо бўлишининг бошланиши деб ҳисоблаб келинади.

© Фото : NASA/JPL-Caltech/MSSS

Марснинг Эридан ҳудудидаги Ерда ҳаёт пайдо бўлишини тушунтириш учун «калит» бўлиб хизмат қилувчи чуқур сув ётқизиқлари

Илгари сайёрашунослар Марс сиртида суюқ сув океанлари вулқонлар отилиши ва астероидларнинг қулаши оқибатида эмас, сув ичида тўпланган «музлаган» метанларнинг экзотик портлаши натижасида ҳосил бўлганини тахмин қилишган эди. Олимларнинг тегишли мақоласи «Nature Geoscience» журналида эълон қилинган.

«Curiosity» марсюраридан олинган маълумотлар, ўз навбатида, NASA олимларига Қизил сайёранинг кўллари мавжудликнинг турли даврларида қандай бўлганини аниқлаш ва улар миллиардлаб йиллар мобайнида илиқ ва ҳаёт пайдо бўлиши учун яроқли бўлганини исботлашда ёрдам берди. Уларнинг хулосалари «Science» журналида эълон қилинган.

Сўнгги йилларда олимлар қадимда Марс сиртида дарёлар, кўллар ва Ердаги Шимолий муз океани сиғимига тенг суюқлиги бўлган бутун бир океанлар мавжуд бўлганининг кўплаб ишораларини топишган.

Top