Жаҳон | 14:45 / 11.10.2017
5249
1 дақиқада ўқилади

Туркияда нефтни қайта ишловчи заводда портлаш рўй берди, қурбонлар бор

Фото: Akşam

Tupras компаниясининг Туркия ғарбидаги Измир вилояти Алиоға туманида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида NTV телеканали хабар қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, ҳалокат нефть омборида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари чоғида рўй берган. Портлашдан сўнг ёнғин юз берган. 

Anadolu агентлигининг Алиоға тумани раҳбари Байрам Йилмазнинг айтишича, яна икки киши жароҳат олган. Унинг сўзларига кўра, фожиа анча вақтдан бери фойдаланилмаётган нефть омборига техник хизмат кўрсатиш чоғида содир бўлган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид