20:00 / 12.10.2017
32309

Дунёнинг энг хавфли ва энг хавфсиз шаҳарлари маълум қилинди

Фото: Syed Zargham / Getty Images

The Economist нашри ўтказган тадқиқотга кўра, Покистоннинг Карачи шаҳри дунёдаги энг хавфли шаҳар деб топилди. Бу шаҳар максимал 100 баллдан энг паст балл – 38,7 балл тўплаган. Таъкидланишича, рейтингни тузишда шахсий хавфсизлик, рақамли хавфсизлик, саломатлик хавфсизлиги ва инфратузилма хавфсизлиги инобатга олинган.

Рейтингда 2-ўринни Янгон (Мьянма, 46,47 балл), 3-ўринни Бангладеш пойтахти Даққа (47,37 балл) эгаллаган. Шунингдек, рейтингнинг юқори ўнталигига Жакарта (Индонезия), Хошимин (Вьетнам), Манила (Филиппин), Каракас (Венесуэла), Кито (Эквадор), Теҳрон (Эрон) ва Қоҳира (Миср) кирган.

Токио (Япония, 89,8 балла), Сингапур (89,64 балл) ва Осака (Япония, 88,87 балл) шаҳарлари эса дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари деб топилди.

Апрелда Жаҳон иқтисодий форуми талқини бўйича дунёнинг энг хавфли давлатлари Колумбия, Яман ва Сальвадор деб топилганди.

Top