Жамият | 18:20 / 12.10.2017
19862
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Спарк” жиддий ЙТҲга учради

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йил 9 октябрь куни соат 02:30 ларда Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси 15-уй қаршисида ҳайдовчи - 1949 йилда туғилган эркак киши “Спарк” русумли автоуловни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчилар: 2 нафар 1992 йилда туғилган аёллар жароҳат олган бўлиб, уларга “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид