Light | 19:01 / 13.10.2017
46931
3 дақиқада ўқилади

3017 йил лайфхакларига 2017 йилдан назар

Биз техник тараққиёт ва илмий ютуқлар асрида яшаймиз. Бироқ энг ажабланарлиси шундаки, ҳатто оддий одамлар орасида ҳам "узоқ келажакдан келганлар" талайгина. Улар ҳаётни енгиллаштирувчи ғаройиб лайфхакларини қўлламагунларига қадар уларни пайқамайсиз, дейилади Trendymen'да. Лайфхаклар нақ 3017 йилдан!

 

Ресурсларни тежаш

Фото: Trendymen

Келгусида табиий ресурсларни тежашимизга тўғри келади. Айниқса сувни. Мана бундай имконият турганда идиш ювишга не ҳожат!

 

Электр жиҳозлар

Фото: Trendymen

Қисқа ёки ноқулай жойлашган зарядка. Девор олдида ўтириб, қимматбаҳо гаджетини ушлаб ўтиришдан кимлар "азоб чекмаган" дейсиз?! 3017 йилнинг ушбу лайфхакини эътиборга олиб қўйинг.

 

Қуёшдан ҳимоя

Фото: Trendymen

3017 йилга бориб озон қатлами юпқалашиб кетади. Терингизни қуёш нуридан қандай ҳимоя қилиш мумкин? Бу киши аниқ жавобни билади.

 

Метро

Фото: Trendymen

Метрода кетаётиб, бўйиннинг кескин ҳаракатдан уйғониб кетиш кишини толиқтиради. Энди қўрқмасангиз ҳам бўлади, бунинг ҳам йўли топилди.

 

Тезлик

Фото: Trendymen

Транспорт тирбандлиги даври ҳам ўтмишда қолади. Тезлик, маневрлик, қулайлик - бир сўз билан айтганда, келажак самокати.

 

Телепортация

Фото: Trendymen

Сиз иккинчи қаватдасиз, телефон зарядкаси эса биринчи қаватда. Итингиз бўлса, қуйидаги лайфхакдан фойдаланинг.

 

Келажак аватарлари

Фото: Trendymen

3017 йилда ижтимоий тармоқларнинг талаблари тубдан ўзгаради. Ҳеч қандай аҳмоқгарчиликларсиз, фақат супертехнологик аватарлар.

 

Болаларга ғамхўрлик қилиш

Фото: Trendymen

Болалар - бизнинг борлиғимиз. Ҳар бир инсон болаларга ғамхўрлик қилиши керак, ҳатто болаларнинг ўзи ҳам, мана улар буни қандай уддалашади.

 

Органик егулик

Фото: Trendymen

3017 йилга бориб бундай органик егуликлар билан озиқланиш кераклигини бутун сайёра англаб етади. Ширин лимонадлар дейсизми? Худо сақласин! Фақат табиий ичимликлар.

 

Бир умрлик чирой

Фото: Trendymen

Бўянишга, ўзингизга зеб беришга анча вақт сарфлайсизми? Сабр қилинг. Минг йилча кейин бари ўзгача бўлади. Бир умрлик чирой - фантастика эмас.

 

Ёғ сачрашидан ҳимоя

Фото: Trendymen

Қизиб турган ёғнинг аяб ўтирмаслиги умрида бир марта бўлса-да мазали таом пиширган ҳар бир инсонга маълум. Сабрнинг ҳам  чегараси бор, дейди 3017 йил технологияси.

Мавзуга оид