Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг КХДРдан импорти 35 фоизга камайди
Хитой бош божхона бошқармаси расмий вакили Хуанг Сунпин ХХРнинг КХДРдан импорти сентябрь ойида 37,9 фоизга камайганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг август ойида Хитойнинг КХДРга экспорт ҳажми биринчи марта салбий ўсишни қайд этди - 6,4 фоизга камайди. Сентябрь ойида экспорт 6,7 фоизга қисқарди. Шу билан бирга, КХДРдан Хитойга импорт етти ойдан бери тўхтовсиз камаймоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида бу кўрсаткич 37,9 фоизга тушиб кетди», - деган Хуанг Сунпин.
Унинг аниқлик киритишича, Шимолий Кореядан кўмир, темир рудаси ва кийим-кечак импорти қисқарган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026