Жаҳон | 16:00 / 13.10.2017
4395
1 дақиқада ўқилади

Литва 122 млн еврога ўрта масофали ҲҲҲ воситаларини харид қилади

Литва ҳукумати Норвегиядан 122 млн евро эвазига ўрта масофали ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимларини харид қилади. Бу маълумотни мудофаа вазирининг матбуот бўйича ўринбосари Вита Раманаускайте Балтика янгиликлар хизматига тасдиқлаган

“Мудофаа вазирлигининг мудофаа захиралари бўйича кенгаши ушбу харидни маъқуллади”, -деган у. 

Раманаускайтенинг сўзларига кўра, Норвегия томони билан шартнома “2 ҳафтадан кейин” имзоланиши кутилмоқда. 

Мудофаа вазирининг матбуот котиби шартнома қиймати бўйича изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ 2018 йилги давлат бюджети лойиҳасида Литва келгуси 3 йилда ҲҲҲ тизимини модернизация қилиш ва харид қилиш мақсадларига 122,4 млн евро сарфлаши қайд этилган. 

Ҳозирда Литва қуролли кучлари таркибида яқин масофали ҲҲҲ тизимлари бор. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид