Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндияда инсоният учун янги озуқа манбаи топилди
Финляндиянинг табиат институти олимлари сайёрамизда тобора ўсиб бораётган очарчиликка қарши озуқа манбаи сифатида ёғоч қипиқлари билан курашишни таклиф қилишди. Олимлар гуруҳи қипиқлардан бир ҳужайрали оқсилни олиш бўйича MonoCell лойиҳасига асос солишди. Бундай оқсил балиқлар учун озуқа сифатида қўлланиши мумкин. Бу эса одамлар истеъмол қила оладиган озуқани балиқларга бермаслик имконини беради.
"Биз балиқларни боқиш мақсадида картошка ёки маккани ишлатишимиз мумкин, бироқ бу маҳсулотлар билан одамлар қорнини тўйғазган маъқул. Мисол учун, АҚШда картошка крахмалидан биоэтанол ёқилғиси тайёрланган бир вақтда, сайёрамизда кўплаб одамлар очарчиликдан азият чекмоқдалар. Мен егуликлардан ёқилғи олинишига қаршиман", деб айтган лойиҳа раҳбари Ристо Корпинен.
Финляндиянинг ёғочни қайта ишловчи корхоналарида ҳар йили 3,3 млн тонна ёғоч қипиғи олинади. Унинг аскарият қисми целлюлоза ва электр энергия олиш учун ишлатилади, бироқ кўп қипиқ чиқиндилар сифатида тўпланиб, чириб ётади.
Прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб сайёрамизда очарчиликдан азият чекувчилар сони 2 млрд кишига етади. Озиқ-овқат ўсимликлар етиштириладиган майдонларнинг қисқариб кетиши сабабли етишмайди. Америкалик олимларнинг айтишларича, сайёрамизнинг 31 фоиз аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларидан нооқилона фойдаланадилар. Улар таомга ишлатиш мумкин бўлган озиқ-овқат қолдиқларини чиқиндига чиқарадилар. БМТ тадқиқотининг кўрсатишича, ишлаб чиқариладиган озиқ-овқатнинг учдан бири ахлатга ташланар экан.
Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари инсоният учун озуқанинг муқобил манбаларини топишга уриниб келмоқдалар. Охирги ўн йилликларда оқсил манбаи сифатида истеъмол қилиш мумкин бўлган ҳашаротлар фермалари ривожлантирилмоқда. Мисол учун, Швейцарияда Европада биринчи бўлиб чигиртка ва қуртлардан тайёрланган озиқ-овқатларни сотишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
20:32 / 12.05.2026