Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги ёнғинлар кўлами Нью-Йорк ҳудудини ортда қолдирди
АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари қамраб олган ҳудуд шанба куни 86,5 минг гектарга етди. Бу эса ёнғин майдони Американинг энг йирик мегаполиси ҳисобланган Нью-Йоркдан ҳам катта ҳудуд дегани.
Ёнғинлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди, улардан 20 нафари Соном округи ёнғинлари натижасида қурбон бўлган. Reuters агентлиги маҳаллий ҳукумат вакилларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Дарҳақиқат, бу Калифорния бошидан ўтказган энг катта фожиалардан биридир. Ёнғинлар қамрови жуда катта. Бундай даҳшатни ҳатто тасаввур қилиш ҳам қийин", - деди штат губернатори Жерри Браун Сан-Франциско шимолидан 80 км нарида жойлашган Санта-Роса шаҳрида бўлиб ўтган матбуот конференциясида.
17 ёнғин ўчоғини ҳануз ўчиришнинг уддасидан чиқа олишмади. Ёнғинларни ўчириш жараёнларида ўн штатнинг 10 мингдан зиёд ўт ўчирувчиси иштирок этмоқда, уларга Канада ва Австралиядан келган ҳамкасблари ёрдам беришмоқда.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
13:07 / 24.01.2026
Калифорния губернатори Европа сиёсатчиларини Трампга нисбатан дадил позиция эгаллашга чақирди
10:35 / 24.10.2025