Жамият | 10:30 / 15.10.2017
9938
2 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманида турмуш ўртоғига тан-жароҳати етказган шахс судланади

Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан турмуш ўртоғига тан-жароҳати етказган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Юнусобод туманида 25 сентябрь куни соат 00.15да, Юнусобод 17-3-уйда яшовчи, 1988 йилда туғилган Н.Д. ўзаро жанжал оқибатида, турмуш ўртоғи, Юнусобод 8-19-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган, уй бекаси И.Х.ни қўллари билан юзига ва бошига уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан фуқаро Н.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Юнусобод туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинган.

Юнусобод туманида 11 октябрь куни, 1983 йилда туғилган, муқаддам 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226 м., 169 м. билан судланган, Машинасозлар кўчаси 1-уйда яшовчи А.Р.га нисбатан жорий йилнинг 14 август куни Юнусобод тумани суди томонидан маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, ўзига керакли хулоса чиқармасдан, 23 сентябрь куни яшаш манзили бўйича текширилганда, ўз уйида сабабсиз бўлмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан фуқаро А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид