Жамият | 08:46 / 17.10.2017
2963
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангарилар ҳужумидан 30 га яқин қочқин ҳалок бўлди

Фото: Channels Television

Африканинг Нигерия давлатида номаълум кимсалардан иборат гуруҳ ички кўчган кишилаар лагерига ҳужум қилди. Бунинг оқибатида 29 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Channel Television.

Қайд этилишича, ҳодиса Плато штатидаги маҳаллий бошланғич мактаб биносида содир этилган. 

Телеканал маълумотларга кўра, хавфсизлик хизмати ходимлари бино ичкарисида бўлишган, бироқ улар қотилликни бартараф эта олмаган. 

Плато штати губернатори Симон Лалонг хавфсизлик хизматлари ҳамда ҳокимият раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказиб, барҳам топмаётган ҳужумлар ва муаммони ҳал этиш йўлларини муҳокама қилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид