Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Тайваннинг мустақил бўлишига йўл қўймайди
Фото: AP
Пекин "ягона Хитой" сиёсатини изчил давом эттиради ва Тайваннинг мустақилликка эришишига йўл қўймайди. Бу ҳақда Хитой Компартияси 19-қурултойи очилишида Хитой раиси Си Цзиньпин айтиб ўтди.
"Биз оролдаги барча салбий характердаги сиёсий ўзгаришларни тартибга солишга, айирмачилик кучларини босган ҳолда, Тайвань мустақиллигига барча кучлар билан қаршилик қилишга ҳаракат қиламиз", деб айтган Хитой раиси.
Унинг айтишича, Пекин Тайвань бўғози ва унга туташган ҳудудларда тинчликни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор.
Қурултойда 2,3 мингга яқин делегат иштирок этмоқда. Қурултой 24 октябргача давом этади. Унда охирги 5 йил ичида партия амалга оширган ишлар натижаларини кўриб чиқиш, Хитой ва бошқа давлатлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни муҳокама қилиш, яқин йиллар учун давлатнинг ривожланиш йўлини белгилаб олиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026