Жаҳон | 09:32 / 18.10.2017
5770
1 дақиқада ўқилади

Қатар ТИВ раҳбари Ар Риёдни давлат тўнтаришига уринишда айблади

Фото: Reuters

Саудия Арабистони Қатардаги вазиятни издан чиқаришга ва ҳукумат алмашинуви содир бўлишига уринмоқда. Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Оли Соний CNBC телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берди

"Биз (Саудия) ҳукуматининг тузумни ўзгартириш ҳақида гапираётганини кўраяпмиз. Биз мулозимлар одамларни ўз ҳукуматига қарши норозиликка чиқишга руҳлантираётганини кўряпмиз. Шу боисдан гап давлат тузумини алмаштириш ҳақида кетмоқда", — деган Оли Соний.

Шу йилнинг июнь ойи бошида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узган эди. Улар Доҳани терроризмни қўллаб-қувватлашда айблашди. 

Вазирнинг сўзларига кўра, унинг мамлакатига бойкот эълон қилган араб мамлакатлари терроризмнинг олдини олишни эмас, аслида "ҳурматсизлик билдириш ва қўрқитиш"ни хоҳлайди. 

Телеканалнинг хабар қилишича, Қатарда 11 минг кишилик Америка ҳарбий базаси жойлашган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид