Жамият | 08:58 / 18.10.2017
8670
1 дақиқада ўқилади

Ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрлари тасдиқланди.

Унга кўра, 1-4 синфлар хоналари учун жиҳозлар рўйхатидан 6 та жиҳоз ўрин олган. Улар орасида синф доскаси, ўқувчи столи ва стули, ўқитувчи столи, ярим юмшоқ стул, китоб жавони ва кийим жавони бор. Шунингдек, 1-4 синф чет тилларини ўрганиш хонаси учун 9 жиҳоз тасдиқланди.

5-11 синф хоналари учун жами 631 та жиҳоз рўйхати тасдиқланди.

Қайд этилишича, мазкур меъёрлар давлат умумий ўрта таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади. 

Жиҳозларнинг батафсил рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид