Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилги Олимпиада ташкилий қўмитаси бошлиғи коррупцияда айбланмоқда
Бразилиянинг Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ раиси, 2016 йилги Олимпиаданинг ташкилий қўмитаси бошлиғи бўлган Карлос Артур Нузман коррупцияда айбланмоқда. Бу ҳақда O Globo телеканали хабар бермоқда.
Бундан ташқари, шаҳарнинг собиқ губернатори Сержио Кабрал, тадбиркор Артур Соарес, 2016 йилги Олимпиада ташкилий қўмитасининг собиқ амалдори Леонардо Гринер, Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг маркетинг бўйича собиқ маслаҳатчиси Папа Массата Диак ва унинг отаси Ламин Диакга Рио-де-Жанейронинг Олимпиада пойтахти этиб сайланиши вақтида амалга оширилган коррупция ва фирибгарлик айблови қўйилди.
Нузман 5 октябрда "Ноҳалол ўйин" операцияси доирасида ҳибсга олинган. 9 ой аввал бошланган ишнинг тергови Бразилия томондан Франция ҳамда Антигуа ва Барбуда ҳукуматлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Нузман Рио-де-Жанейронинг Олимпиада пойтахти этиб сайланиши учун 2 млн доллар пора берганликда гумон қилинмоқда. Кейинроқ унда 16 та олтин ёмбиси топилган. Нузман улар қаердан пайдо бўлганига жавоб бера олмаган ва шундан кейин ўз лавозимидан кетган.
Рио-де-Жанейродаги 31 ёзги Олимпиада 2015 йил 5-21 август кунлари бўлиб ўтган. Бу ўйинлар Жанубий Америкада ўтказилган илк Олимпиада бўлган. Рио-де-Жанейро овоз беришнинг финал босқичида 66:32 овозлар нисбатида бошланғич босқичда энг кўп овоз тўплаган Мадридни ортда қолдирган.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026