Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ томонидан ЙТҲда жабрланган фуқаро қутқарилди
Фото: KUN.UZ
2017 йил 17 октябрь куни соат 19:40 да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига «Гулистон-Тошкент» автомобиль йўлида «Нексия» автомобили ҳамда «Т-28» русумли трактор иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ва ичида 1 нафар одам қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Бошқарма Қутқарув отряди навбатчи смена қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, «Нексия» русумли автомобиль ичида қисилиб қолган фуқаро Р.И. ни махсус асбоб-анжомлар ёрдамида зудлик билан автоулов ичидан чиқариб олишди. Қутқарувчилар жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, Сирдарё тумани тез тиббий ёрдам ходимларига топширишди.
Қайд этилишича, ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши натижасида фуқаронинг ҳаёти сақланиб қолинди.
Мавзуга оид
11:08
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
12:22 / 03.03.2026
ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди
10:06 / 01.03.2026