Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда «Си Цзиньпинга қарсак чал» ўйини хитга айланди
Хитойда Tencent компанияси томонидан ишлаб чиқилган ўйин машҳур бўлиб кетди. Унда ўйинчи ХХР раиси Си Цзиньпиннинг нутқидан сўнг қарсак чалиши талаб этилади. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Фойдаланувчи Хитой етакчисининг нутқидан кичик бир қисмни тинглайди, сўнг 19 сония давомида экрандаги тугмачага тезроқ босиши талаб этилади. Шу тариқа, ўзига хос «қарсаклар» юзага келади. Атиги бир кун ичида «Си Цзиньпинга қарсак чал» ўйинини 400 млн. марта ўйнаб кўришган.
Аввалроқ ХХР раиси Си Цзиньпин чоршанба, 18 октябрь куни очилган Коммунистик партия қурултойида Хитой давлатга дунёда марказий ўрин ваъда қилаётган янги даврга киргани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026