Қозоғистонда саратонни аниқлаш учун мобиль илова ишлаб чиқилди
Петропавловскда Қозоғистонда онкологик касалликларни аниқлаш бўйича Oncoscreen ягона мобил иловаси тақдим этилди, дея хабар бермоқда BNews.kz.
Илованинг муаллифи минтақавий кардиология маркази шифокори, жарроҳ- рентгенолог Дмитрий Те.
«Ҳар бир инсон ўзини скрининг-омилларга текшириб кўриши мумкин. Иловада сўровнома тарзида иккита скрининг-тест бор. Деярли 1-2 дақиқада хавф гуруҳига кириш ёки кирмаслигингизни билиб олишингиз ҳамда қўшимча текширувлар учун тавсиялар олишингиз мумкин», - дея хабар берди Дмитрий Те.
Унинг сўзларига кўра, иловада «чат», «клиникалар», «болалар онкологияси», «беморга», «шифокорга» каби функциялар бор. Яқин орада чатга онколог-шифокорлар ва тор доирадаги мутахассислар ҳам киради. Фойдаланувчилар Петропавловск мутахассислари билан боғланишлари мумкин. Келажакда ишлаб чиқувчилар чет эллик ҳамкасбларни ҳам чатга қўшишни режалаштирмоқдалар.
Мутахассиснинг фикрича, фон касалликларини аниқлаш ва уларни даволаш саратоннинг олдини олади. Эркакларнинг скрининг текширувида 36 саволга жавоб бериш керак бўлса, аёлларникида – 48 та.
«Агарда аёл киши камида бир саволга «ҳа» деб жавоб берса, унга автоматик равишда текширувдан ўтиш тавсия этилади: кейин босқичма-босқич текширув учун УТТ ва маммография. Натижалар ҳозирдан бор. Бемор эркакларга мўлжалланган скрининг-тестдан ўтди. Унга гастроскопия тавсия қилинди. Жараён давомида эса биопсия билан тасдиқланган қизилўнгач саратони аниқланди. Бу дастур беморни тўғри даволанишга йўналтириши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди мобиль илова муаллифи Дмитрий Те.
Илова ичидан фойдаланувчилар мурожаат этиши мумкин бўлган поликлиника ва шифохоналар боғланиш рақамлари ҳамда манзилларини топиши мумкин. Бироқ, «Мобиль онколог» ҳақиқий скринингни бутунлай алмаштира олмайди. Экспертнинг фикрича, лойиҳа текширувдан ўтиши лозим бўлган аудиторияни кенгайтиради.
Қозоғистонликнинг иловаси Россия, Корея, Исроил ва Туркиядан бўлган онколог-шифокорларда қизиқиш уйғотди. Корейслар эса бу иловада профессор ва бемор ўртасидаги ўзига хос телекўприкни кўришган. Мобиль илова ҳозиргача 100 минг марта юклаб олинди. У андроид-смартфонлар фойдаланувчиларига мўлжалланган.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024