Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бердимуҳамедов пахта терими кампаниясини бир ҳафта ичида якунлаш ҳақида топшириқ берди
Туркманистонда 1 миллион тоннадан зиёд пахта териб олинди. Бу ҳақда 19 октябр, пайшанба куни мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилинди.
2017 йилга мўлжалланган режада - 1 миллион 50 минг тонна пахта. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пахта терими кампаниясини 27 октябргача якунлаш ҳақида топшириқ берди.
«Бердимуҳамедов қаҳрамон пахтакорларни ажойиб муваффақият билан чин қалбдан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, бахтли ва фаровон ҳаёт, янги меҳнат ғалабаларини тилади», - дейилади хабарда.
Туркманистон раҳбари, шунингдек, мамлакат тўқимачилик саноати эҳтиёжлари учун пахта хом-ашёси миқдорини аниқлаш, ундан ортиғини эса Давлат товар-хомашё биржаси орқали сотишни буюрди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
20:29 / 02.03.2026