Жаҳон | 12:47 / 21.10.2017
15199
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонда газни қайта ишлаш бўйича энг йирик завод қурилмоқда

Фото: inform.kz

Туркманистонда бензинни табиий газ синтези ёрдамида олиш бўйича энг йирик завод қурилмоқда, деб хабар беради «Казинформ» «Туркманистон бугун» давлат ахборот агентлигига асосан.

Буюртмачи – «Туркмангаз» Давлат концерни маълумотларига кўра, бу ноёб юқори технологияли корхона Япониянинг «Kawasaki Heavy Industries, Ltd.» компанияси иштирокида қурилмоқда ҳамда унда жаҳон амалиётида биринчи марта табиий газ суюқ ёқилғи – бензинга катта ҳажмларда «ўтказилади».

Даниянинг «Haldor Topsоe» компанияси технологиясини қўллашга асосланган «GTG - Gas to gasoline» лойиҳаси ҳар йили 1 млрд. 785 млн. куб метр табиий газни қайта ишлаш ва 600 минг тонна Euro-5 стандартларига жавоб берувчи А-92 маркали бензинни чиқариш имкониятини беради.

Корхона учун жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан энг замонавий ускуналар харид қилинди. Корхонада Ҳолландия, Корея, Ҳиндистон, Буюк Британия, Швеция компанияларининг энг янги қурилмалари ўрнатилган.

Қурилиш майдончасида хорижий компаниялардан бўлган 700 дан ортиқ мутахассислар ва мамлакатнинг турли вилоятларидан келган 4 700 ишчи ҳамда муҳандислар ишламоқда. Улар уланувчи қувурлар монтажи, муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш, маъмурий бино ва бошқарув пульти, тайёр маҳсулотни юклаш ҳудудини қуриш, танкерларни маҳсулотлар билан тўлдиришга тайёрлаш каби ишларни бажаришмоқда. 

Мавзуга оид