Ўргимчакнинг бақага ҳужум қилгани америкаликнинг ҳушини учирди
Флорида штати фуқароси бақанинг Бразилия кўчувчи ўргимчагининг инига тушиб қолганини видеотасвирга олишга муваффақ бўлди. Лавҳа Youtube сайтига жойлаштирилган.
Унда ўргимчакнинг бир неча сонияда овини қалин тўрга ўраб ташланганини кўриш мумкин. Бунга гувоҳ бўлган оператор кадр ортидан баланд овозда бақиргани эшитилади.
Лавҳа муаллифи видеога қолдирган изоҳида айтишича, у ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда пайдо бўлган ўргимчаклардан атиги биттасини тасвирга олган. Видеони томоша қилганлар бақани қутқаришга уринмаганлари учун муаллифлардан жаҳллари ҳам чиққан.
Бразилия кўчувчи ўргимчаги жуда ҳужумкор ҳисобланади. Унинг заҳри жуда ҳам кучли нейротоксинга эга бўлиб, мушаклар ишламай қолишига ҳамда бунинг оқибатида бўғилиб ўлишига олиб клади. Бу ўргимчак одатда Марказий ва Жанубий Америкада кўп учрайди. Аммо, улар банан ортилган контейнерларда Европага ҳам етиб келади. Шу боисдан ҳам улар банан ўргимчаклари деб ҳам аталади.
Мавзуга оид
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024
Америкалик мусулмонларнинг ярмидан кўпи Жилл Стайнга овоз берди
10:09 / 09.11.2024