Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия туризм соҳасидаги қонунчилигини ислоҳ қилмоқчи
Туркия туризм соҳасида янги қонунлар қабул қилмоқчи, чунки амалдаги қонунлар замонавий шароитлар ва сайёҳлик оқими ҳажмларига анчадан бери мос келмайди. Бу ҳақда OTI халқаро холдинги директорлар кенгаши раиси Айхон Бектош маълум қилди.
"Туркияда сайёҳлик сектори 20-асрнинг 70-йилларида қабул қилинган қонунлар асосида ишлайди. Бу қонунлар замонавий шароитларга тўғри келмайди, ўша вақтда сайёҳлар сони миллионга ҳам етмаган. Ҳозир эса биз йилига 40-50 миллион сайёҳлар ҳақида гапирмоқдамиз", деб айтган Бектош холдингнинг 25 йиллиги нишонланиши доирасида.
"Инвестициялар, туроператорлар, турагентликлар, туризмни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ қонунлар керак. Бу ўзгаришлар ҳукумат ҳамкорлигида фуқаролик жамиятининг иштирокида юз беради. Бунинг эвазига тизим ишончлироқ ва барқарорроқ бўлади", деб айтган Бектош.
OTI Holding холдинги Coral Travel, Odeon Tours, Holiday Market Service, А-Class Travel компаниялари, Otium Hotels, Xanadu Resort Hotel меҳмонхоналарига эгалик қиладиган йирик халқаро тузилма ҳисобланади. Унинг ходимлари умумий сони 7 минг кишидан кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026