Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Норд-Ост»: Дубровкадаги терактга 15 йил
23 октябрь куни Москвадаги Дубровка театр маркази террорчилар томонидан эгаллаб олинган санага 15 йил тўлди. Ўша фожиали ҳодиса натижасида 125 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлганди. Ўшанда чеченистонлик Мовсар Бараев гуруҳи «Московский подшипник» акциядорлик жамиятига тегишли Маданият уйини эгаллаб олган, бу пайтда у ерда «Норд-Ост» мюзикли қўйилаётган бўлган. Ҳужумда 40 жангари иштирок этган, улар орасида ҳам эркаклар, ҳам аёллар бор эди. Эгаллаб олиш чоғида бинода 900 дан кўпроқ инсон: артистлар, театр марказига хизмат кўрсатувчи ходимлар ва томошабинлар бўлган. Террорчилар ўз акциялари ёрдамида Россия армияси Чеченистон ҳудудидан олиб чиқилишига эришмоқчи бўлганлар.
26 октябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги махсус бўлинмалари бинога ҳужум бошлашди, шу билан бирга, вентиляция шахталари орқали ухлатувчи газ юборилади. Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари деярли барча жангариларни, жумладан Бараевнинг ўзини йўқ қилишган, бироқ газ таъсири туфайли гаровда бўлганларнинг кўпчилиги – камида 130 киши («Норд-Ост» хайрия ташкилоти аъзоларининг фикрича, аслида 174 киши ҳаётдан кўз юмган) шифохонада вафот этган.
Метронинг «Дубровка» бекати ёнидаги ҳодисалардан сўнг қатор йирик суд жараёнлари бўлиб ўтди. 2003 йилда Москва шаҳар суди Заурбек Талхиговни терроризмга кўмак кўрсатиш ва Дубровкадаги Маданият уйида одамларни гаровга олиш бўйича айбдор деб топиб, уни 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. 2004 йилда эса Москванинг Лефортово суди «Нижегородский» Ички ишлар бўлими милиция майори Игорь Алямкинни етти йиллик қамоққа ҳукм қилди, у чеченистонлик террорчи аёл, театр марказининг эгаллаб олинишида қатнашган Луиза Бакуевани пойтахтда рўйхатдан ўтказган. 2014 йили эса Қримда терактга алоқадорликда гумонланган 41 ёшли Ҳасан Закаев қўлга олинди. Москва округ ҳарбий суди уни террорчиларга қурол-яроғ ва портловчи модда етказиб беришни ташкиллаштиришда айбдор деб топди, Закаев 19 йиллик қаттиқ режимдаги колонияга маҳкум этилди.
Ўша фожиали кунлар ҳодисалари қуйидаги фотожамланмада тақдим этилади.
Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил 26 октябрь
Дубровкадаги Театр маркази биноси ёнида
Террорчилар томонидан эгаллаб олинган Дубровкадаги Театр маркази, 2002 йил 24 октябрь
Гаровдагиларнинг қариндошлари ва дўстлари Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил октябрь
Гаровдагиларнинг қариндошлари ҳужум пайтида Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил 25 октябрь
Россия куч тузилмалари ходими Дубровкадаги Театр маркази эшиклари олдида, 2002 йил 26 октябрь
Дубровкадаги Театр маркази ёнида автобуслар ва юк машиналари колоннаси, 2002 йил 24 октябрь
Дубровкадаги Театр марказида гаровдагиларни озод қилиш пайтида зирҳли машина, 2002 йил 26 октябрь
Дубровкадаги Театр маркази ёнида ҳарбий хизматчилар, 2002 йил 26 октябрь
Дубровкадаги Театр марказидан чиқиш жойида Қизил Хоч ходимлари, 2002 йил 25 октябрь
Иосиф Кобзон Дубровкадаги Театр маркази биносидан Буюк Британия фуқароси, Сергиев Посадда яшовчи аёл, ҳамда уч қизчани олиб чиқмоқда
2002 йил 23 октябрь
Россия куч тузилмалари ходими террорчилар томонидан эгаллаб олинган Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил 25 октябрь
Россия куч тузилмалари ходими Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил 24 октябрь
Россия куч тузилмалари ходими Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил 24 октябрь
Россия куч тузилмалари ходими Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил 24 октябрь
Россия куч тузилмалари ходими Дубровкадаги Театр маркази ёнида, 2002 йил октябрь
Дубровкадаги Театр марказида одамларни гаровга олиш юз берган куннинг 13 йиллигига бағишланган мотам акцияси, 2015 йил 26 октябрь
Террорчилардан жабрланганлар хотирасига гуллар, 2002 йил
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026