Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор аёл бошчилигидаги босқинчилар қўлга олинди
Г.А. Бухоро вилояти Олот туманида қурилиш ишлари билан шуғулланадиган, қурилиш моллари ва автомобиллар эҳтиёт қисмларини улгуржи олиш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи “Марҳамат плюс” номли масъулияти чекланган жамиятида раҳбар сифатида иш бошлаб тадбиркорликни тўғри йўлга қўймаганлиги, аниқ бир режа асосида ишламаганлиги сабабли кўплаб одамлардан катта миқдорда қарз олади. Кейинчалик тикувчилик цехи очиб, бу ишдан ҳам ўзининг нодонлиги туфайли барака топмаган Г. кун сайин қарзлари кўпайиб, моддий жиҳатдан танг аҳволга тушиб қолади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Унга қарз бериб қайтара олмаётган кишиларнинг исканжасидан қочиб юрган кунларининг бирида Олот туманида Нигора исмли аёл билан танишиб қолади. Қисқа вақт ичида опа-сингил тутинган бу аёллар қай йўл билан бўлмасин пул топиш учун ўзларини ҳар балога гирифтор қиладилар. Нигора Г.А.ни қарздорлик муаммоларидан холос этиш учун ўзининг таниши Зафар исмли, ҳеч бир тайинли касб корга эга бўлмаган шахс билан таништиради.
Бировларнинг пешона тери эвазига орттирган мол-мулкларини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғриликни ўзига касб қилиб олган Зафар, бу аёлларни Қоракўл туманида Г.К.нинг уйида содир этилган ўғрилик жиноятига шерик қилади. Хонадондан ўғирлаб чиқилган темир сейф ичидаги тилла тақинчоқлардан ўзининг катта миқдордаги улушини олган Г.А. гўё бойлик орттиришнинг осон йўлларини топгандек, бу қинғир ишга енг шимариб, жиноят кўчаси томон биринчи қадамини ташлайди.
Тилла тақинчоқларни сотиб қарзларидан қисман қутулган Г. қолган қарзларидан холос бўлиш учун бой-бадавлат кишиларнинг хонадонларига кириб, ўғрилик қилишни ими-жимида уддалай оладиган шахсларни қидиришга тушади.
Дугонаси Нигора Тошкент шахрида Отабек исмли куёви борлигини, унинг ўғрилик қилишга “қўли чаққон”, “устаси фаранг” танишлари борлигини айтганидан сўнг, Г.А. уларни Бухоро вилоятига чақиртириб олишни таъкидлайди.
2017 йилнинг ёз ойларида Тошкент шаҳридан Бухоро томон шум ниятда ташриф буюрган “меҳмонлар”ни Г.А. ўзининг автомашинасида кутиб олиб, Олот туманида истиқомат қилувчи, бой-бадавлат кишиларнинг хонадонларидан ўғрилик қилиш ниятида ўзаро келишиб олиб, жиноий гуруҳга бирлашадилар.
Аммо, “меҳмонлар”дан бири, Отабекнинг юраги бу бегона жойларда ўғрилик қилишга дов бермасдан Тошкентга қайтишини билдиради. У билан бирга келган Исроил исмли ҳамроҳи ҳам, бир ўзи ўғрилик қилишни эплай олмаслигини айтиб, ортига қайтади.
Шум ниятлари пучга чиққан Г.А. “меҳмонлар”ни кузатиб қўяр экан, улардан бири, яъни, Исроилнинг телефон рақамини олиб қолади.
2017 йилнинг сентябрь ойлари. Г.А. Бухоро шаҳрида ўзининг таниши Давронбекни учратиб қолади. У билан қисқа вақт суҳбат давомида ҳозирда ишлари юришмаётганлигини, қарзлари кўпайиб бораётганлигини айтганида, Давронбек ҳам унга ўхшаб моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигини, тайинли иш топа олмасдан бекор юрганлигини айтади.
Шунда Г.А. Давронбекка ич-ичини кемираётган сирлари, яъни, ўзининг жирканч режаларини ўртоқлашади.
Оғирнинг устидан, енгилнинг остидан юришга одатланиб қолган Давронбек тўрт фарзанднинг отаси. Ёши салкам элликка борган бўлса ҳам, қўл ураётган иши жиноят эканлигини била туриб, Г.А. билан тил бириктириб, маккора аёлнинг Бухоро шаҳрида ўғрилик қилиш борасидаги таклифига ҳеч иккиланмай рози бўлади. Г. тузган жиноий режага асосан Давронга Бухоро шаҳрида яшовчи, моддий жиҳатдан бақувват шахсларнинг хонадонини аниқлаш вазифаси юклатилган эди.
Г.А. эса, ўзининг эски қадрдони Исроилга қўнғироқ қилиб Бухорога келишини, Бухоро шаҳрида ўғрилик қилишга анчагина қулай бўлган хонадонларни топиб қўйганлигини айтади.
Жиноятнинг охири берк кўчаларига оралаб юриб, қимор ўйинига муккасидан кетган Исроил топган пулини айш-ишрат ва қиморга тикиб, ҳаётда бемақсад қолган кишилардан бири. Ўғрилик қилиш, бировнинг мол-мулкини осонгина ўмариш, унинг учун муаммосиз. Г.А.нинг таклифидан кейин, Бухоро томонга ошиққан Исроил, ўзи билан бирга қимор ўйнаб, инсон қиёфасидаги ҳайвон каби яшаб келаётган Рустам ҳамда Фаррухни етаклаб келади.
“Уч оғайни ўғрилар”ни ўз ҳисобидан Бухорода кутиб олган Г.А. ҳамда Давронбек уларни “Карвон бозор”и рўпарасидаги чойхоналарнинг бирида меҳмон қилишиб, шу ерда бир кеча тунашлари учун шароит яратиб берадилар.
Эртаси куни Г.А. ўзининг автомашинасида Даврон ва жиноятнинг ижрочилари саналган уч шахсни Даврон топиб қўйган, Бухоро шаҳрида жойлашган, ўғрилик қилиш учун ҳар томонлама қулай бўлган манзилларни кўздан кечириш ва ўрганиш учун олиб чиқади. Бешовлон ўша куни Бухоро шаҳрида жойлашган, бешта хонадонни обдон кузатадиларда, ушбу манзилларда аҳоли хонадонлари зич жойлашганлиги, хонадон эгалари томонидан кўчаларда кузатув камералари ўрнатилганлиги сабабли, Зафаробод кўчаси, 3-уйда ёлғиз яшовчи Г.Ж.нинг хонадони ўғрилик қилиш учун анчагина қулай деган хулосага келадилар.
Даврон ўзининг қўшниси Г.Ж.нинг хонадонида уй соҳибасининг бир ўзи яшашлиги, унинг мол-мулки ва пуллари кўплиги ҳақидаги маълумотларни жиноий гуруҳ аъзоларига айтиб, ўзи Г.А. билан автомашинанинг ичида вазиятни кузатиб туриш, бирор шахс келганида ёки жиноий режани амалга оширишга таъсир кўрсатувчи ҳаракатни сезган тақдирда бу ҳақда шерикларига маълум қилиш вазифасини олади.
Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари, Исроил, Рустам ҳамда Фаррух туннинг иккинчи ярмида тахминан соат 3 ларда бошларига аёллар чулкисини ниқоб қилиб кийган ҳолда Г.Ж.нинг хонадонига томдан ошиб бостириб кирадиларда, уйда ёлғиз ухлаб ётган аёлни қўл оёқларини боғлаб, ўзлари билан олиб келган скотч билан оғзини маҳкамлаган ҳолда, танасининг турли жойларига қўл оёқлари билан уриб, шўрлик аёлдан пул талаб қиладилар.
Уйнинг барча хоналарини титкилаб чиққан жиноятчилар ётоқхонада турган темир сандиққа кўзлари тушгач, унинг калитини қидиришни бошлайдилар. Калит ҳам топилади. Шу тариқа Г.Ж.ни ожиз аҳволга солиб қўйиб, унга раҳм-шафқат ҳам қилмаган босқинчилар темир сандиқ ичида бўлган жами баҳоси 99.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларни, шунингдек, 40.000.000 сўм пуллар ҳамда 20.000 АҚШ долларини қўлга киритиб чиқадиларда, уларни кутиб турган Г.А.нинг автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан яширинишади.
Г.А. автомашинани шаҳардан чеккароққа бошқариб бориб, босқинчилардан қўлга киритган ўлжани тенг бўлишни сўраганида, улар Г. ва Давронни алдаб, уйдан фақатгина 7 миллион сўм пул чиққанлигини, бошқа ҳеч нарса топилмаганлигини айтиб, ўмариб чиқилган бошқа пул ва тилла тақинчоқларни яширадилар. 7 миллион сўм пуллар тақсимлаб олинади, йўл- йўлакай ниқоблар ечилиб, қўлқоплар ташлаб юборилади. Г.А. эса Даврон билан ўзларининг жиноий шерикларини Тошкент шаҳрига кузатиб қўйиш учун Бухоро шаҳридан айланма йўллар орқали чиқиб, Ғиждувон туманига борадилар.
Ғиждувон туманида учала босқинчиларни қолдириб, қайтар чоғида Даврон автомашинада жиноятчилар қолдирган кийим кечаклар ва айрим буюмларни Вобкент туманида жойлашган ахлатхонага ташлаб юборади.
Жиноят содир бўлган тундан бошлаб ички ишлар органларининг барча ходимлари, куч ва воситалар жиноятни қисқа муддатларда фош этиш, уни содир этган шахсларни аниқлашга қаратилган тадбирларга жалб этилиб, олиб борилган изланишлар ва тезкор тадбирлар ўзининг самарасини берди. Жиноий тўда бошлиғи ва унинг аъзолари тез фурсатда қўлга олиниб, уларнинг шериги Фаррухга нисбатан “қидирув” эълон қилинди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
12:10 / 27.05.2026