Тошкентда халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси очилди

Фото: KUN.UZ
Тошкентда XIII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди. Беш кунлик ярмаркада дунёнинг 44 та мамлакатидан 1,5 мингга яқин мутахассис иштирок этмоқда.
Алоҳида мамлакатларда пахта ва тўқимачилик соҳаларини ривожлантириш, жаҳон пахта бозоридаги тенденциялар, савдо, логистика ҳамда суғурта соҳалари бўйича 16 та очиқ ва махсус мавзуга бағишланган сессияларни ўтказиш режалаштирилган.
Пахта селекцион навларини яратиш, пахта етиштириш учун қишлоқ хўжалиги техникаси, уни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш учун генетика ҳамда биотехнологиялар билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинади. Пахтани дастлабки қайта ишлаш соҳасидаги муаммолар ва ютуқларни кўриб чиқиш, пахта толасининг сифатини баҳолаш ва уни тўқимачиликда қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ярмарка Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК, Фанлар академияси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Ташқи савдо вазирлиги, Республика товар-хомашё биржаси, Ўзбекистон «Сифат» маркази ва бошқа манфаатдор тузилмалар кўмагида ташкил этилмоқда.
2017 йил 23-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг «Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта» мавзуси бўйича 76-ялпи йиғилиш бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ 13 йилдан сўнг Суриядаги элчихонасини қайта очди
Жаҳон | 18:16
-
Қонунбузарликда гумон қилинганларнинг хорижга чиқишини вақтинча тақиқловчи қонун маъқулланди
Ўзбекистон | 17:52
-
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда
Жаҳон | 17:25
-
Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди

14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади

14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?

11:16 / 24.05.2025