Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркиянинг Идлибдаги ҳарбий амалиёти ўз мақсадига эришганини айтди
Туркия қуролли кучларининг Идлибдаги амалиёти қўйилган мақсадларга эришди, энди кун тартибида Африндаги амалиёт турибди, дея маълум қилди президент Тоййиб Эрдўған Анқарада сешанба куни.
Аввалроқ Туркия бош штаби турк ҳарбийлари Суриянинг Идлибида кузатув пунктларини ташкил этишга киришишгани ҳақида хабар берганди. Бу Остонада эришилган кескинликдан холи ҳудудлар бўйича келишув доирасида амалга оширилади. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, амалиётнинг мақсади тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўлган. Дамашқ эса Анқарадан вилоятдан қўшинларини дарҳол олиб чиқиб кетишни талаб қилди.
"Туркия қуролли кучларининг Идлибдаги амалиёти қўйилган мақсадларига эришди. Энди кун тартибида Африн масаласи турибди. Биз ўзимизнинг хавфсизлигимизни ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаганмиз. Мен айтгандим: биз кечқурун кутилмаганда келишимиз ва зарба беришимиз мумкин", - деди Эрдўған ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партиясининг парламентдаги фракцияси олдида чиқиш қилиб.
Африн айни дамда Туркия террорчилик ташкилоти сифатида кўрадиган суриялик курдлар ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари томонидан назорат қилинади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026